Расман! Саида Мирзиёева Президент Администрациясида лавозимга тайинланди
Жамият
−
14 Ноябрь 2022
22128Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармойиши билан Саида Шавкатовна Мирзиёева Президент Администрасияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникасиялар ва ахборот сиёсати бўйича шўба мудири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу шўба янгидан тузилган бўлиб, Президент Администрасияси раҳбарининг жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсати учун масъул ўринбосари тизими таркибига киради.
Шунингдек, Саида Мирзиёева ижтимоий соҳа, маданият ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар ижросининг боришини ҳам назорат қилади.
Мирзиёева Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети битирувчиси, Тошкент давлат юридик университети, Ломоносов номидаги Москва давлат университети магистри бўлган. Иқтисод фанлари номзоди Саида Мирзиёева кўп йиллар давомида турли соҳаларда, шунингдек, 2019-2020 йилларда Президент Администрасияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникасиялар агентлиги директорининг ўринбосари, 2020 йилдан бугунги тайинловга қадар Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш фонди васийлик кенгаши раисининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.
LiveБарчаси