Расман: Рамазон Темировнинг жанги тасдиқланди

Спорт

image

Супер енгил вазн тоифасида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик жангчи Рамазон Темировнинг UFC'да навбатдаги жангини Чарльз Жонсонга қарши ўтказади. Бу ҳақда промоушен матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, 1 март куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC Vegas 103 турнирида супер енгил вазн тоифаси вакиллари Рамазон Темиров ҳамда Чарльз Жонсон октагонга кўтарилади.

Маълумот учун, 33 ёшли Жонсон шу вақтга қадар MMA'да 25 та жанг ўтказиб, 17 та ғалаба ва 8 та мағлубият қайд этган. Охирги жангини 19 октябрь куни UFC Fight Night 245 турнири доирасида хитойлик Су Мудаержига қарши ўтказиб, ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарорига кўра, зафар қучган. 27 ёшли Темиров эса MMA'да 10-9-1 рекордига эга. У охирги жангини 12 октябрь куни UFC Fight Night 244 доирасида америкалик Сижей Вергарага қарши ўтказиб, муддатидан аввал ғалаба қозонганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамазон Темиров Чарльз Жонсон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг