Расман: Рамазон ҳайитида ўзбекистонликлар неча кун дам олиши айтилди
Жамият
−
20 Апрель 2023
15501Рамазон ҳайити муносабати ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Унга мувофиқ, Рамазон ҳайитининг биринчи куни 21 апрель – жума кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатда 21 апрель куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланади.
Аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 24 апрель (душанба) куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Рамазон ҳайити халқимизнинг миллий анъана ва қадриятларига мос равишда ўтказилиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга оширади.
Маданият ва туризм вазирлиги Транспорт вазирлиги билан биргаликда юртдошларимиз учун муборак Рамазон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларини ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратади.