Расман! Президент “тонировка” бўйича қарорни имзолади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев автомобиллар ойнасининг тусини ўзгартириш нархларини туширишга оид қарорни имзолади. Бу ҳақда Президент бугун, 28 июнь куни бўлиб ўтаётган вилеоселектор йиғилишида сўз очди. 

“Ҳар бир ислоҳотимиз, таклиф ва ташаббусларимиз, бу – энг аввало инсон қадри учун.

Шу боис, халқимизга қандай енгилликлар берсак, у биздан рози бўлади, деган савол барча раҳбарларни ҳар куни, ҳар дақиқа ўйлантириши керак.

Ҳар гал жойларга чиққанимда оддий-оддий одамлар билан учрашиб, муаммоларини эшитаман, яна қанча аҳолимизда шундай муаммолар борлиги ҳақида ўйлайман ва унга ечим қидираман.

Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган масалалардан ҳам хабардорман.

Мана, бугунги кунда мамлакатимизда енгил автомашиналар сони 3,5 миллиондан ошди. Ҳайдовчиларимизда ҳам кўплаб эътирозлар тўпланиб қолган.

Шу боис, бугун ҳайдовчилар ва йўловчилар анчадан бери кутган, уларнинг кайфиятини кўтарадиган қарорни имзоладим”, дейди Президент.

Ушбу қарор ҳозирча жамоатчиликка эълон қилингани йўқ. Давлат раҳбари қарор мазмунига ва "тонировка" нархи қанча бўлишига аниқлик киритмаган. 

Қарор матни билан хабардор манбанинг сўзларига кўра, 

•  орқа ва олд ойна тонировкаси — БҲМнинг 15 баравари миқдорида (4,5 млн сўм);

•  орқа ён ойналар тонировкаси — БҲМнинг 1 баравари миқдорида (300 минг сўм) этиб белгиланган.

Шунингдек, 1 июлдан енгил автомобилларнинг орқа ён ойналарини “тонировка” қилиш бепул бўлиши ҳам кўзда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

3667

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг