Расман: Отабек Шукуров Саудия клубига кўчиб ўтди (видео)

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бири, Туркиянинг “Кайсериспор” клуби аъзоси Отабек Шукуров Саудия Арабистонининг “Ал-Файҳа” клуби футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, 28 ёшли Шукуров янги клуби билан 1 йиллик шартнома имзолаган. Шукуров трансфери учун сауд клуби турк клубига 400 минг евро тўлаб берди. 

Маълумот учун, Шукуров ўтган мавсум Кайсериспор сафида жами 27 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt”га кўра, ярим ҳимоячининг қиймати 2,2 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Отабек Шукуров Кайсериспор Ал-Файҳа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made