Расман! Москвадан Тошкентга махсус поездлар қатнови йўлга қўйилди
Жамият
−
11 Декабрь 2020
11749Пандемия даврида Россия Федерациясида қолиб кетган ўзбекистонликларни Ватанга олиб келиш мақсадида Тошкент – Москва – Тошкент йўналишида махсус поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу ишлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар вазирлиги, шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбариятининг Россиялик ҳамкасблари билан олиб борилган музокаралари натижаси ўлароқ амалга оширилмоқда.
Маълумотларга кўра, жорий йил декабрь ойининг 14, 21, 28 саналарида Москва – Казанский – Тошкент йўналишида поездлар қатнови амалга оширилади. Поездлар Москвадан соат 22:28 да жўнайди. Таъкидланишича, поездларга фақат бир томонга, яъни Москва – Тошкент йўналишига чипталар сотилади.
Айтилишича, чипталарнинг электрон сотуви йўлга қўйилган. Москвадаги Ўзбекистон фуқароларининг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини таслиқловчи ҳужжати нусхаси билан е-ticket.railway.uz сайти орқали чипталарни электрон тарзда харид қилиб, жўнатишлари ҳам мумкин.
Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь