Расман: Месси “Интер Майами” футболчиси бўлди
Спорт
−
07 Июнь 2023
11658Аргентиналик 35 ёшли ҳужумчи Лионел Месси АҚШнинг “Интер Майами” клуби билан келишувга эришди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, “Барселона” ва “Ал-Ҳилол” Месси билан шартнома имзолаш таклифларни ҳали тўхтатмаган бўлишига қарамай, футболчи фаолиятини МЛСда давом эттириш ҳақида қарор қабул қилиб бўлган.
Маълумот учун, англиялик собиқ футболчи Дэвид Бекҳэм “Интер Майами”нинг эгаларидан бири саналади. Клуб МЛС шарқий минтақасида 16 ўйиндан кейин 15 очко билан сўнгги 15-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони делегацияси аргентиналик ҳужумчи билан шартнома имзолашни якунлаш учун Парижга етиб келгани ва сўнгги 48 соат ичида уни ҳал қилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь