Расман: “Манчестер Юнайтед” Роналдунинг трансферини эълон қилди

Спорт 13457
image

“Ювентус” собиқ футболчиси Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”га қайтди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида хабар берилди. 

“Манчестер Юнайтед” клуби “Ювентус” билан Криштиану Роналдунинг трансфери бўйича келишувга эришганини мамнуният билан тасдиқлайди”, дейилади хабарда.

ОАВ хабарларига кўра, португалиялик 36 ёшли ҳужумчи “қизил иблислар” билан 2023 йилгача шартнома имзолаган. У йилига 25 миллион евро маош олади.

Маълумот ўрнида, Роналду 2003-2009 йиллар давомида МЮда фаолият юритган ва 196 ўйинда майдонга тушиб, 86 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Жамоа билан АПЛ ва ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритган ва 2008 йилда илк марта “Олтин тўп” совринига лойиқ кўрилган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1030
Рейтинг: 3
t
×