Расман: Канте “Ал-Иттиҳод” футболчисига айланди

Спорт

image

Жидданинг “Ал-Иттиҳод” клуби “Челси” аъзоси Нголо Канте билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

32 ёшли франциялик футболчи Саудия Арабистони чемпиони билан 4 йиллик шартнома имзолади. Унинг маоши йилига 25 миллион еврони ташкил қилади.

Тўрт йил ичида, 100 миллион еврога қўшимча равишда, Нголо тижорий келишувлар ва трансляция билан боғлиқ шартномалардан фойда олади. Июль ойида Канте “Ал-Иттиҳод” футболчиси сифатида таништирилади.

Канте “Челси”да 7 йил ўйнади. Бу вақт ичида у Премьер-лига, Европа Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси бош совринларини қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Челси Нголо Канте Ал-Иттиҳод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг