Расман: Италия клуби Элдор Шомуродовнинг трансферини эълон қилди

Спорт

image

Бугун, 27 июль куни Италиянинг “Кальяри“ клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди

Қайд этилишича, “Кальяри“ ўзбекистонлик 29 ёшли ҳужумчини 9 миллион евро эвазига, кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олди. 

Маълумот учун, “Кальяри“ клуби италиялик таниқли мутахассис Клаудио Раньери жамоага келгунига қадар B Серияда 14-ўринда бораётган эди. 71 ёшли мураббий Сардиния ороли жамоасини ярим йил ичида пешқадамлар қаторига кўтариб, мавсум якунида плей-офф орқали А Серияга олиб чиқишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Кальяри“ Рим клубига Шомуродовнинг бир йиллик ижараси учун 1 миллион евро тўлаши ва 2024 йилнинг ёзида уни 9 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиши ҳақида хабар берилган эди. Мазкур шартнома “1+3“ кўринишида имзоланади. Эндиликда фаолиятини ижара асосида давом эттирадиган ўзбекистонликнинг ярим маошини “Кальяри“ тўласа, қолган 50 фоизини “Рома“ тўлаб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

трансфер Элдор Шомуродов Кальяри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made