Расман: “Интер”га янги бош мураббий тайинланди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Миланнинг “Интер” клуби мураббийлик постига янги мутахассисни олиб келди. Яқиндагина “Лацио”ни тарк этган Симоне Индзаги “нерадзуррилар” бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клубнинг расмий Twitter саҳифаси хабар берди.

Италиялик мутахассис янги клуби билан 2023 йил июнига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Маош борасидаги маълумотлар эса ҳозирча ошкор қилинмаган. 

Эслатиб ўтамиз, “Интер” бу мавсум Антонио Конте қўл остида А Серия чемпионлигини қўлга киритиб, “Ювентус”нинг 9 йиллик гегемонлигига чек қўйди. Мавсум якунида эса Конте истеъфога чиқди.

Абдулла Маннонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Интер

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг