Расман! Эски “права”ларни алмаштириш муддати узайтирилди
Жамият 13 Апрель 16:37
19644
-
Ўзбекистонда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:
• 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
• 2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.
Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.
Аввалроқ, эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришнинг охирги муддатлари мутаносиб тарзда – 2023 йилнинг 31 декабрига қадар узайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланаётгани хабар қилинган эди.