Расман: Элдор Шомуродов “Специя” клуби футболчисига айланди (видео)

Спорт

image

Римнинг “Рома” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов расман “Специя” клубига кўчиб ўтди. Бу ҳақда “Специя” Матбуот хизмати хабар берди.

Клуб ўзбекистонлик ҳужумчининг ярим мавсумлик ижараси учун “Рома”га 1,5 млн евро пул тўлайди. Шомуродовнинг трансфери учун Италиянинг бошқа бир неча клублари – “Торино”, “Фиорентина”, “Кремонезе” каби жамоалар ҳам курашганди.

Маълумот учун, Элдор “Рома”дан ташқари Италиянинг “Женоа” клубида ҳам тўп тепган. Жорий мавсумда Шомуродов “Рома” сафида 9 та баҳсда майдонга тушиб, 2 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шомуродов Специя

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг