Расман. БАА терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Спорт
−
26 Март
8627Бирлашган Араб Амирликлари миллий терма жамоаси устози Паулу Бенту истеъфога чиқрилди. Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциацияси хабар берди.
Манбага кўра бош мураббий ўз ёрдамчилари билан ишдан бўшатилган. Бунга терманинг ЖЧ саралаши доирасида Эронга қарши учралган мағлубияти сабаб бўлиши мумкин. Лекин 26 мартга ўтар кечаси Бенту бошчилигидаги БАА КХДРни мағлуб қилди ва жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма учун имкониятларни сақлаб қолди.
Маъулмот ўрнида, Бенту 2023 йилнинг 9 июль кунида БАА бош мураббийи этиб тайинланган ва унинг қўл остида амирликлар 26 ўйин ўтказиб, 14 ғалаба, 5 дуранг ва 7 мағлубият қайд этди.
Жамоа жаҳон чемпионати саралаш босқичи “А” гуруҳида БАА термаси 8 ўйиндан сўнг 13 очко жамғарган ҳолда 3-ўринда бормоқда. Амирликлар навбатдаги учрашувни 5 июнь куни ўз майдонида Ўзбекистонга қарши ўтказади, сўнгра Қирғиз Республикасига сафар уюштиради.
LiveБарчаси