Расман: 1 июлдан “свет” ва газ нархи ошмайдиган бўлди

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб электр ва газ тарифларига ўзгартиришлар киритилмайди. Бу бўйича эълон қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарори қайта ўрганилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги маълум қилди. 

“Ҳозирда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишчи гуруҳ томонидан ўрганилаётганини маълум қиламиз.

Мазкур лойиҳа доирасида фуқаролардан мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, айни пайтда Энергетика, Молия, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари мутахассислари томонидан ўрганилиб, таҳлил қилинмоқда”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, қабул қилинган таклифлар бўйича барча хулосалар ва мутахассисларнинг хулосалари тақдим этилгандан сўнг, ушбу масала бўйича якуний ва тегишли қарор қабул қилинади.

Қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра, тарифларнинг ўзгариши ҳукумат қарори қабул қилинган кундан бошлаб 15 кундан кейин кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 май куни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархларини ўзгартириш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жойлаштирилди. Қарорда 2022 йил 1 июлдан Ўзбекистон бўйлаб аҳолига газ ва электр энергияси учун “ижтимоий норма” жорий қилиниши ва нарх оширилиши таклиф қилинди. 

Мазкур қарор лойиҳаси билан 2022 йил 1 июлдан бошлаб электр энергияси бўйича аҳоли учун ойига 250 кВт соатгача "ижтимоий норма" белгиланаётган эди. Шунингдек, 1 кВт 325 сўмга баҳоланди. Нормадан ошиқ истеъмол қилинган электр энергиянинг ҳар 1 кВт соати учун – 650 сўм тўланиши айтилди.

Табиий газ бўйича ўрнатиладиган тартиб эса иситиш мавсумини ҳисобга олиб белгиланиши қайд этилди. Хусусан, аҳоли учун:

•    1 куб м табиий газ истеъмоли ойига иситиш мавсумида 700 куб метргача – 410 сўм, 700 куб метрдан юқори ҳар 1 куб метр учун – 1 200 сўм;

•    иситиш мавсумидан ташқари даврда 200 куб метргача – 410 сўм, 200 куб метрдан юқори ҳар 1 куб метр учун – 1 200 сўмни ташкил қилиши;

•    суюлтирилган газ эса аҳоли учун – 1 600 сўм миқдорида белгиланаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

574

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг