Рамзан Қодиров ва оиласи АҚШ санкцияларига дучор бўлди

Олам 5882
image

Америка Қўшма Штатлари Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров ва унинг оила аъзоларига қарши санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда бугун, 15 сентябрь куни АҚШ Молия вазирлиги томонидан тарқатилган баёнотда айтилади. 

Санкция рўйхатига Чеченистон Республикаси раҳбаридан ташқари унинг рафиқаси Медни Қодирова ҳамда фарзандлари Ойшат Қодирова, Хадизат Қодирова ва Табарик Қодировалар киритилган.  

Бундан ташқари, Фотима Хазуева ва Аминат Аҳмадовалар “Рамзан Қодиров билан алоқадорлар” сифатида қайд этилган. Шунингдек, “Аишат Қодирова билан боғлиқ” “Фирдаус” МЧЖга ҳам чекловлар қўйилган.  

Санкциялар рўйхатига қўшилиш АҚШдаги активларни музлатиш ва Америка фуқаролари ёки компанияларига унинг айбланувчилари билан бизнес юритишни тақиқлашни англатади.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 15 сентябрь куни АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди. Янги санкциялар 44 нафар жисмоний шахс, жумладан, Россия ва Украина фуқаролари ҳамда 32 юридик шахсга тааллуқлидир

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 158
Рейтинг: 3
t
×