Рамзан Қодиров коронавирусга чалинмагани ошкор бўлди
Олам
−
22 Июнь 2020
8619Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров антитана тестидан ўтганини айтди. Жавоб эса унда коронавируси йўқлигини кўрсатди.
Май ойи охирида оммавий ахборот воситаларида Қодировнинг COVID-19 га чалингани, у Москвадаги касалхонада эканлиги ҳақида хабар тарқалди. Коронавирусга қарши кураш бўйича вилоят бош бошқармаси бу маълумотни рад этди, кейинчалик Чеченистон раҳбари ўзини "мутлақо соғлом" эканлигини таъкидлади.
"Менинг тестимда антикорлар аниқланмади. Бу менга коронавирус инфекцияси юқмаганлигини кўрсатади”, деб ёзди Қодиров “ВКонтакте”даги саҳифасида.
Чеченистон раҳбари таъкидлаганидек, у билан бирга пандемия пайтида кўнгилли сифатида ишлаган ҚВЗ жамоаси, Қодировнинг матбуот хизмати ва ишларини бошқарувчи бошқарма аъзолари ҳам тест топширган.
"Тестдан ўтказиш шуни кўрсатдики, таҳлил топширганларнинг 80 фоизида аллақачон коронавирус бўлган. ҚВЗ жамоаси натижаларига кўра, текширилган беш иштирокчининг тўрт нафарида касаллик аломатлари кузатилган”, деди Қодиров.
LiveБарчаси