Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбарлиги учун сайловда 99 фоиз овоз билан ғалаба қилди
Олам
−
20 Сентябрь 2021
5442Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Рамзан Қодиров Чеченистон Республикаси Президенти сайловида 99,7 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Қайд этилишича, берилган овозлар 100 фоиз ҳисоблаб чиқилган. Натижалар эса қуйидагича бўлган:
- Рамзан Қодиров “Ягона Россия” партиясидан 99,7 фоиз;
- Исо Хожимуродов “Адолатли Россия – ҳақиқат учун” партиясидан 0,15 фоиз;
- Холид Накаев Россия Федерациясининг Коммунистик партиясидан 0,12 фоиз тўплаган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июнь ойида Рамзан Қодиров Россия Президенти Владимир Путин билан видеоконференция шаклида ўтган суҳбатида “садоқатли пиёда аскар каби кўрсатмаларингизни кутаман”, дея таъкидлаган эди. Бунга жавобан Путин Қодировга сайловларда қатнашишини айтиб, унга муваффақият тилаган.
Маълумот ўрнида, Рамзан Қодиров 2007 йилдан бери республикага раҳбарлик қилиб келади. Чеченистон раҳбарлиги учун сўнгги сайловлар 2016 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган. Рамзан Қодировннинг отаси Аҳмат Қодиров ҳам Чеченистонга раҳбарлик қилган (2000-2004). 2004 йилнинг 9 май куни Грозний шаҳридаги “Динамо” стадионида “Ғалаба куни” муносабати билан ўтказилган байрамда теракт юз берган. Содир бўлган катта портлашда Республиканинг ўша пайтдаги раҳбари Аҳмат Қодиров ҳам ҳалок бўлган.
LiveБарчаси