Рамазонда масжидга келган фуқароларни ўмариб юрган шахс қўлга олинди

3-саҳифа 9846
image
-

Рамазон ойида Тошкентдаги масжидга келганларнинг мулкини ўмариб юрган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 18 апрель куни соат 21:00 ларда муқаддам судланган 47 ёшли П.Ш. ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Яккасарой туманида “Усмон Бин Маъзун” масжидига кирган. Масжид таҳоратхонасида 31 ёшли С.М., 20 ёшли Р.З. ва 22 ёшли У.Ў.га тегишли бўлган кийимларни яширин равишда олиб, масжиддан чиқиб кетаётган вақтида, ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Яккасарой туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан П.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 25,169-модда 1-қисми (ўғирликка суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давомида аниқланишича, П.Ш. жорий йилнинг 15 март куни хам, ўзгалар мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида юқоридаги кўрсатилган масжидининг таҳоратхонасида бўла туриб, бу ерда бўлган 26 ёшли С.Ш.га тегишли нархи 4 000 000 сўмлик Samsung А51 русумли телефон аппаратини яширин равишда эгаллаб, сўнгра мазкур телефон аппаратини Яккасарой туманида жойлашган “Аския” деҳқон бозорига бориб 500 000 сўмга сотиб юборган.

Ҳозирда П.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарздаги эҳтиёт чораси танланган. Тергов давом этмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 259
Рейтинг: 3
Теглар
t
×