Рамазон Темировнинг укаси АҚШда октагонга кўтарилди

Спорт

image

АҚШнинг LFA промоушенида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик жангчи Азизбек Темиров лигадаги ўзининг илк жангида бразилиялик Даниель Араухога мағлуб бўлди.

Бугун, 7 март тонгида  АҚШда LFA 203 турнири бўлиб ўтди. Ушбу жанг кечасида энг енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик жангчи Азизбек Темиров бразилиялик Даниэль Араухога қарши октагонга чиқди. Тўлиқ уч раунд давом этган тўқнашув якунида Араухо очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Темиров ММАдаги профессионал фаолиятида илк мағлубиятини қабул қилиб олди. У карьераси давомида 4 та жанг ўтказган ва шундан 3 тасида ғалаба қозонган.

Маълумот ўрнида, Азизбек Темиров айни дамда UFC'да фаолият олиб бораётган жангчи Рамазон Темировнинг укаси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Рамазон Темиров охирги жангида Чарльз Жонсонни мағлуб этганидан кейин супер енгил вазн тоифаси UFC рейтингига киргани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Рамазон Темиров Азизбек Темиров LFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг