Рамазон ойида 1400 га яқин масжидда хатми Қуръон ўтказилади
Жамият
−
02 Апрель 2021
4111Жорий йил Рамазон ойида Ўзбекистондаги 1370 дан ортиқ масжидда хатми Қуръон ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилди.
Маълумки, 2020 йил коронавирус пандемияси сабаб мамлакатдаги масжидлар фаолияти тўхтаб, одамлар кундалик беш вақт намоз, жума, ҳайит ва таровеҳ намозларини жамоат бўлиб адо этолмаганди.
Таъкидлаш жоизки, йилдан-йилга масжидларда хатми Қуръонлар кўпайиб боряпти. Мисол учун, 2019 йил 1220 масжидда, 2018 йил 1149 масжидда хатми Қуръон ўтказилган эди.
Аввалроқ, 2021 йилда Ўзбекистон масжидларида Рамазон ойи ва таровеҳ намозларига тайёргарлик бошлангани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь