Рамазон ҳайитида ўзбекистонликлар неча кун дам олиши кутиляпти?
Бу қизиқ
−
25 Март
61124Президент фармонига биноан жорий йилги Рамазон ҳайити байрамида барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олиши кутилмоқда.
Унга кўра:
- 10 апрель, чоршанба – Рамазон Ҳайити куни;
- 11 апрель, пайшанба – барча учун қўшимча дам олиш куни;
- 12 апрель, жума – 6 кунликларга қўшимча дам олиш куни, 5 кунликларга 13 апрель, шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
- 13 апрель, шанба – барча учун иш куни;
- 14 апрель, якшанба – барча учун дам олиш куни;
Маълумот учун, Рамазон ойининг 30-куни 9 апрель, сешанба кунига тўғри келмоқда. Демак, агар янги ой кўриниши ўзгармаса, унда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келади. Агар янги ой кўриниши ҳозирги тақвимдан фарқ қилиб қолса, унда дам олиш кунларига ҳам ўзгариш киритилиши мумкин.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси