Рамазон ҳайити куни Тошкентда бир неча кўчалар ёпилади (рўйхат)
Жамият
−
20 Апрель 2023
6071Эртага, 21 апрель куни Тошкент шаҳрининг бир неча кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, Рамазон ҳайитининг биринчи куни – 21 апрелда пойтахтдаги 116 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда.
Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароитларни яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 21 апрель куни соат 00:00 дан 7:30 гача пойтахтнинг айрим кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Ҳаракат вақтинча тўхтатиладиган кўчалар рўйхатини қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
LiveБарчаси