Рамазон ҳайити куни Тошкентда бир неча кўчалар ёпилади (рўйхат)
−
20 April 2023 8280 1 minute
Эртага, 21 апрель куни Тошкент шаҳрининг бир неча кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, Рамазон ҳайитининг биринчи куни – 21 апрелда пойтахтдаги 116 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда.
Ҳайит намозини юқори савияда ва тартибли ўтказиш, фуқароларга зарур шарт-шароитларни яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 21 апрель куни соат 00:00 дан 7:30 гача пойтахтнинг айрим кўчаларида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Ҳаракат вақтинча тўхтатиладиган кўчалар рўйхатини қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November