Рақиблар дўстга айланганда: Рамос Мессига уйида яшашни таклиф қилди

Спорт

image

Жорий йилнинг 10 август куни аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси ПСЖ билан эркин агент сифатида шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

“El Pais” хабарига кўра, парижликлар сафига жорий мавсум келиб қўшилган ҳимоячи Серхио Рамос Месси ва унинг оиласини ўзи билан яшашга таклиф қилган.

“Агар сен ва оиланг меҳмонхонадан кўра, уйда яшашни афзал кўрсанг, менинг уйимда қолишинг мумкин”, дея таклиф берган Рамос.

Рамос 2005 йилдан 2021 йилгача “Реал”да, Месси 2003 йилдан 2021 йилгача “Барселона”да ўйнаган. Серхио Рамос фаолияти давомида ҳакамлар кўрсатган 25 дан зиёд қизил карточканинг аксариятини Мессига нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг “ишлаб” олган.

Эслатиб ўтамиз, ҳар икки футболчи сардор сифатида ўз жамоаларини тарк этишди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Серхио Рамос Футбол Лионель Месси Реал Мадрид

Баҳолаганлар

150

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг