Рақиб дарвозамиз олдида яққол хавфли имкониятлар ярата олмади – Каннаваро
Спорт
−
15 Ноябрь 4819 2 дақиқа
Кеча, 14 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААдаги Al Ain Cup 2025 турнири доирасида Миср терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Футболчиларим учун жуда хурсандман. Улар қўлдан келганча ҳаракат қилди. Улар ўрганишга, яхшиланишга ҳаракат қилишяпти. Улар қанчалик кучли эканини кўрсатишга ҳаракат қилишяпти. Бунақа жамоага қарши ўйнаш осонмас, уларнинг таркибида топ футболчилар бор. Лекин бошидан эътибор билан яхши ўйнашга ҳаракат қилдик. Иккита гол урдик, барча ҳудудларни ёпишга ҳаракат қилдик. Натижа биз учун жуда муҳим, лекин худди шундай ишлашда давом этишимиз керак”, дейди Каннаваро ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.
Шунингдек, италиялик мутахассис футболчиларнинг жисмоний ҳолати бўйича хавотирда эканлигини ва бу ҳолатни яхшилаш кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
“Соврин учун Эрон билан ўйнаймиз, уларни жуда ҳурмат қиламиз, Осиёдаги энг кучлилардан бири. Уларга муаммо яратишга ҳаракат қиламиз”, дея қўшимча қилди у.
Каннаваро Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони ҳақида тўхталиб ўтди:
“Тўпсиз ҳолатда жуда яхши ишлаяпти. Бундай жамоага қарши ўйин қийин. Баъзан рақибга тепиш учун имкониятлар бериб қўйдик. Лекин рақиб дарвозамиз олдида яққол хавфли имкониятлар ярата олмади”.
Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 18 ноябрь куни турнир финал учрашувида Эрон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь