Рафинья Месси ва Неймарни ортда қолдирди
Спорт
−
30 Январь 2973 1 дақиқа
“Барселона” вингери Рафинья муҳим статистик кўрсаткич бўйича “кўк-анорранглилар” тарихидаги машҳур футболчилар Лионель Месси ва Неймарни ортда қолдирди. Бу ҳақда “Championat” нашри хабар берди.
Рафинья Европа Чемпионлар лигасида ўйнаган дақиқалар ва голлар нисбати бўйича “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчига айланди. Рейтингни тузишда фақат майдонда 1000 дақиқадан ортиқ вақт ўтказган футболчилар ҳисобга олинди. Бразилиялик футболчи клубда ҳар бир гол учун 75 дақиқа вақт сарфламоқда.
“Барселона»” футболчилари ЕЧЛда ўйнаган дақиқалар ва урилган голлар нисбати:
Рафинья - 1 гол учун 75 дақиқа;
Лионель Месси - 1 гол учун 80 дақиқа;
Неймар - 1 гол учун 95 дақиқа;
Христо Стоичков - 1 гол учун 97 дақиқа;
Роберт Левандовски - 1 гол учун 101 дақиқа.
Маълумот учун, “Барселона” ЕЧЛ умумий гуруҳ босқичининг охирги турида Италиянинг “Аталанта” жамоаси билан баҳс олиб бориб, 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди ва умумий гуруҳ жадвалида 2-ўринни эгаллаб, тўғридан тўғри кейинги босқичга йўл олди.