Украинада депутат 56,7 млн долларлик газ ўғирлашда айбланди
Олам
−
14 Ноябрь 2023
3275Украина Олий Радаси депутати Ярослав Дубневич 56,7 миллион долларлик табиий газ ўғирлашда айбланиб, сиртдан ҳибсга олинди. Бу ҳақда мамлакатнинг Коррупцияга қарши ихтисослаштирилган прокуратураси маълум қилди.
Қайд этилишича, Ярослав Дубневич 2013 йилдан 2017 йилгача ўз қўл остидаги яна беш нафар амалдор ёрдамида табиий газни ўғирлаш схемасини ташкил қилганликда гумонланиб, кеча, 13 ноябрь куни ҳибсга олинган.
Тергов идораси бу ишга алоқадор шахслар номини очиқламаган, бироқ прокуратура жорий йилнинг 11 октябрь куни Раданинг амалдаги депутатига 2,1 миллиард гривна (56,7 млн доллар)га тенг газ ўғирлаш бўйича айблов эълон қилинганини билдирган.
“Депутат 2013 йилдан 2017 йилгача бўлган даврда ўз назорати остидаги Новояворовская ва Новораздольская иссиқлик электр станцияси (Львов вилояти) мансабдор шахслари томонидан табиий газни тортиб олиш схемасини ташкил қилган”, дейилади прокуратура хабарида.
Шу йилнинг 2 ноябрь куни эса Киев апелляция суди Дубневични яна бир жиноий иш бўйича халқаро қидирувга берган. Бу сафар у “Ukrzheldoroga” компаниясидан 93 миллион гривна (2,57 миллион доллар)дан ортиқ маблағни ўзлаштиришда айбланган. Бироқ депутатнинг ўзи судга келмаган. Унинг адвокатига кўра, бу вақтда депутат даволаниш учун хорижда бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь