Раҳмон Роғун ГЭСнинг учинчи агрегати қачон ишга тушишини маълум қилди

Олам

image

Тожикистондаги энг йирик Роғун гидро электр станцияси(ГЭС)нинг олти блокидан учинчисини ишга тушириш учун 15 минг мутахассис ва ишчи ҳамда 3,5 минг техника ишламоқда. Бу ҳақда республика Президенти Имомали Раҳмон парламентга йўллаган мурожаатномасида маълум қилди.

Унга кўра, Тожикистонда Роғун ГЭСнинг учинчи агрегати 2025 йилгача ишга туширилиши режалаштирилган. Бунинг учун 2023 йилда мамлакат бюджетидан 5 млрд сомонийдан (454,5 млн доллар) ортиқроқ маблағ йўналтирилган. Шунингдек, Саудия Арабистони ҳам Роғун ГЭСнинг қурилишини давом эттириш учун қарийб 100 миллион доллар ажратган.

Раҳмоннинг маълум қилишича, Тожикистонда якунланаётган йил давомида энергетика объектларини тиклаш учун 9 миллиард (829 миллион доллар) сомоний йўналтирилган. 

"“Тожикистон дунёдаги энг арзон электр энергиясига эга. Биз йиғадиган электр энергиясидан тушган даромад электр тизими ходимларининг ўз маошларини қопламайди. Вақт ўтиши билан истаймизми, йўқми, электр энергияси нархини оширамиз", деган Раҳмон.

Шуларни ҳисобга олиб 2032 йилга қадар Тожикистон муқобил энергия манбаларига ўтишни режалаштирган.

Маълумот ўрнида, Роғун ГЭС Душанбедан 110 км масофада Вахш дарёсида жойлашган. Унинг қурилиши 1976 йилда бошланган, аммо СССР парчалангач иш тўхтаб қолган. Кейинроқ Тожикистон ГЭС қурилиши бўйича ишларни давом эттирди, лойиҳада кўзда тутилган ҳар бирининг қуввати 600 МВт.га тенг бўлган олти агрегатдан ҳозирча фақат иккитаси ишга туширилган. 2008 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда Роғун ГЭСда реконструкция, қурилиш ва монтаж ишларига мамлакат бюджетидан ва бошқа манбалардан қарийб 3 млрд доллар ажратилган. Ишга туширилгач станция қуввати 3,6 ГВт.ни ташкил этади ва баландлиги 335 метр бўлган тўғон дунёдаги энг баланд тўғонга айланади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тожикистон Имомали Раҳмон Роғун гидро электр станцияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг