Раҳбарлар манфаатпарастлиги туфайли одамлар сайр қиладиган жойнинг ўзи қолмаяпти — Мирзиёев
Интервью
−
17 Август 2021
16962Кўпқаватли уйлар оралиғидаги бўш жойларда қурилишлар қилиш, мораторий эълон қилинганига қарамасдан, дарахтларни кесиш, яшил ҳудудларни камайтириш ҳолатлари кўпчиликни ранжитмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Презиеденти Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Раҳбарларнинг бепарволиги ёки манфаатпарастлиги туфайли тураржой мавзеларида одамлар сайр қиладиган, спорт билан шуғулланадиган, фарзандлари билан бирга тоза ҳавода дам оладиган очиқ жойнинг ўзи қолмаяпти. Биз бундай ҳолатларга нисбатан қатъий чоралар кўрмасдан туролмаймиз”, деган Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари бунинг олдини олиш учун Тошкентда ва бошқа йирик шаҳарларда янги қурилишларни шаҳар ташқарисидаги ҳудудларда амалга ошириш чоралари белгиланаётганини қўшимча қилган.
“Тураржой мавзелари ичида коммунал инфратузилмалар – газ, электр энергияси, ичимлик суви ва канализация тармоқларини модернизация қилмасдан, янги бинолар қуриш амалиётига барҳам берилди”, деган Президент.