“Quramax Medical” директорига 20 йил қамоқ жазоси берилди
Жамият
−
26 Февраль
8715Тошкент шаҳар судида “Док-1 Макс” иши билан боғлиқ якуний суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда суд залидан QALAMPIR.UZ журналисти Севара Ҳусниддинова хабар берди.
Суд қарорига кўра, “Quramax Medical” МЧЖ директори ҳиндистонлик Сингх Рагневдра Пратап Жиноят кодексининг бир қатор моддалари билан айбдор деб топилиб, унга 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди. У жазони ўтаб бўлгач, Ҳиндистонга депортация қилинади.
Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Қориевнинг ўринбосарлари Амирхон Азимов ва Нодирбек Мусаевга 16 йил озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек, иккаласи ҳам 2 йил-у 6 ой муддатга давлат идораларида раҳбарлик лавозимида ишлай олмайди.
Бундан ташқари, Суд қарори билан “Док-1 Макс” туфайли вафот этган болаларнинг 56 нафарига, уларнинг қонуний вакилларига 1 млрд сўмдан, тўрт нафар жабрланувчиларга 500 млн сўм, яна 8 нафар жабрланувчиларга эса 200 млн сўмдан товон пули ундириб бериладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари Сардор Қориевга 2 йилу 6 ой давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишламаслик, 18 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь