QALAMPIR.UZ Озарбайжоннинг энг катта нашри билан меморандум имзолади
Жамият
−
01 Апрель 2019
5035Озарбайжоннинг Баку шаҳрида QALAMPIR.UZ интернет нашри ва Озарбайжоннинг “KASPI” газетаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандумни имзолаш ташаббуси Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги маданият маркази томонидан билдирилди.
Ҳужжатни имзолаш маросимида QALAMPIR.UZ интернет нашри таъсисчиси Қамариддин Шайхов ҳамда “KASPI” газетаси таъсисчиси Сона Валиева иштирок этди.
“KASPI” газетаси нафақат Озарбайжонда, балки бутун МДҲда катта шуҳрат қозонган. У 135 йиллик тарихга эга.
Меморандумга кўра, томонлар хабарларидан мунтазам равишда фойдаланиб, тажриба алмашиб борадилар.
“Бугунга қадар ўзбекистонлик журналистлар, оммавий ахборот воситалари доимий равишда Озарбайжондаги хабарларни эълон қилиб бордилар. Бугун имзолаган ҳужжат рамзий маъно касб этади, холос. Бизнинг ҳақиқий имзо эса бизнинг қардошлигимиз билан юрагимизга чекилган”, дейди QALAMPIR.UZ интернет нашри раҳбари Қамариддин Шайхов.
Меморандумни имзолаш маросимида “KASPI” газетаси таъсисчиси, филология ва фалсафа фанлари доктори Сона Валиева ҳам иштирок этди.
“Биз жуда мамнунмиз. Йиллар давомида қардош халқларни бир-биридан айиришга ҳаракат қилган бўлишса-да, томиримизда оқаётган қон, жисмимиздаги руҳимиз бизни айиришларига имкон бермади. Бизни биздек севадиган бошқа халқ, бошқа миллат топилмайди”, дейди Сона Валиева.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь