Путиннинг Зеленскийга таклифи бор – ОАВ

Олам

image

Аввалроқ, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Украина Республикаси Президенти Владимир Зеленский Парижда юзма-юз учрашув ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Жорий йилнинг 9 декабрь куни Франция пойтахти Парижда Украина масаласида ўтказиладиган “нормад тўртлиги” саммити доирасида Путин ва Зеленскийнинг алоҳида учрашуви амалга ошиши деярли аниқ бўлган. Бу ҳақда Россия ОАВ хабар берди.

Шунингдек, Путин учрашув вақтида Зеленскийни 2020 йилда ўтадиган Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тадбирга таклиф қилиши ҳақида тахминлар ҳам бор.

“Норманд тўртлиги”нинг Париждаги саммитида иштирокчилар Донбассдаги вазиятни тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар белгиланган ҳужжатни қабул қилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, 9 декабрда Парижда Россия, Украина, Германия ва Франция етакчилари Украина шарқидаги можароларни тартибга солиш мақсадида 2016 йилдан бери илк бор учрашадилар.

Шуни алоҳида тъкидлаш керакки, расмий Москва ва Киев ўртасида Донбассдаги вазиятдан ташқари ечимини кутаётган қатор масалалар бор. Жумладан, Россия ва Украина ўртасида тўхтаб қолган авиақатнов. Бироқ энг ўткир муаммолардан бири – газ масаласи бўлиб, Украина орқали Россия газини Европага транзит қилиш муаммоси ҳамон ечимини топмаган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Россия-Украина Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг