Путиннинг ядровий таҳдиди қуруқ пўписами? Подоляк жавоб берди
Олам
−
30 Сентябрь 2022
13172Россиянинг Украинада ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли жуда паст, аммо мавжуд. Бу ҳақда Украина Президенти девони раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк шундай фикр билдирди.
“Ядровий можаро эҳтимоли юқори эмас, лекин мавжуд. Ва агар дунё, яъни унинг фуқаролик қисми, халқаро ядро хавфсизлиги механизмининг тўлиқ қулашига йўл қўйса, оқибатлари фақатгина Украина учун ҳалокатли бўлмайди.
Ғарб оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик ҳақидаги келишувга шунчаки қоғозга айланиши ва янги қуролланиш пойгаси бошланишига тайёрми?”, деган у бугун, 30 сентябрь куни чоп этилган “la Repubblica” нашрига берган интервьюсида.
Унинг фикрича, ядро қуролидан фойдаланишга глобал жавоб чоралари ЕИ ва НАТО майдонларида муҳокама қилиниши керак.
Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Путин халқига мурожаати давомида, у Россия хавфсизлигига таҳдид қилувчиларга ядровий қурол билан жавоб беришдан ҳам тап тортмаслигини айтган эди.
LiveБарчаси