Путиннинг махсус вакили лавозимини ва мамлакатни тарк этди – Bloomberg

Олам

image

Россия Президентининг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича халқаро ташкилотлар билан алоқалар бўйича махсус вакили Анатолий Чубайс эгаллаб турган лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Чубайсга яқин манбага таяниб ТАСС ёзмоқда.

“Ҳа, рост. Анатолий Борисович бу лавозимни тарк этди”, дейди у. 

Bloomberg’нинг ўз манбаларига таяниб қайд этишича, Чубайс лавозимдан кетиш олдидан Россиянинг Украинага босқинига қарши чиққан ва мамлакатни тарк этган. 

66 ёшли Чубайс 1990-йиллардаги иқтисодий ислоҳотчилардан бири бўлиб, у Путин ҳукуматида қолган ва Ғарб расмийлари билан яқин алоқада бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин Анатолий Чубайс

Баҳолаганлар

238

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг