Путиннинг мақоласи унинг Зеленский билан учрашувига таъсир қиладими?

Олам 2854
image

Россия Президенти Владимир Путин Украина Президенти Владимир Зеленский билан икки томонлама масалаларни муҳокама қилиш учун учрашишга тайёрлигини бир неча бор, жумладан “Руслар ва украинларнинг тарихий бирлиги” мақоласи чоп этилмасидан олдин ҳам эълон қилган. Бу ҳақда Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков таъкидлади. 

“Президент Путин Президент Зеленский билан учрашишга тайёрлигини айтди ва бу ҳақда олдин ҳам айтган, шунингдек, мақола (Путиннинг “Руслар ва украинларнинг тарихий бирлиги” номли мақоласи — таҳр.) чоп этилишидан олдин ҳам”, деган Песков. 

Кремль вакилининг сўзларига кўра, ушбу мақола “муҳокама учун жуда яхши сабабдир”, у “Президент Путиннинг Россия-Украина алоқаларини мантиқий ҳис қилишини” тушунишга имкон беради. 

Шу билан бирга, Песков Путин-Зеленский учрашуви бўйича музокаралар олиб бориладими деган саволга салбий жавоб берган. 

“Афсуски, ҳеч бўлмаганда маъмуриятлар бир-бирлари билан гаплашиши керак”, деган давлат раҳбарининг вакили. 

У шунингдек, Путиннинг мақоласи Украина ва украин халқига ҳурмат руҳини сақлаб қолганини таъкидлаган.

“Мақолада, шунингдек, Украина тақдири чет элликлар томонидан бошқарилаётганидан афсусланиш билдирилган. Ушбу ташқи бошқарув элементларини ҳамма билади. Шунингдек, сиз мақолада Президентнинг руслар ва украиналиклар ягона халқнинг бир қисми бўлиб қолишига ишонишини осонгина кўришингиз мумкин”, дея қўшимча қилган Песков. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 июль куни Россия Президенти Владимир Путиннинг “Руслар ва украинларнинг тарихий бирлиги” номли мақоласи эълон қилинди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 89
Рейтинг: 3
t
×