Путиннинг маъшуқаси ЕИнинг санкциялар рўйхатига киритилди – CNN

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин билан ишқий муносабатда бўлган гимнастикачи Алина Кабаева Европа Иттифоқининг Москвага қарши санкцияларининг олтинчи пакетига киритилган. Бу ҳақда CNN европалик дипломатларга таяниб, хабар берган.

Қайд этилишича, Россияга қарши олтинчи санкциялар пакетининг навбатдаги муҳокама қилинаётган босқичидаги рўйхатга Алина Кабаева киритилган. 

Шунингдек, Россия православ черкови раҳбари Патриарх Кирилл ҳам Европа Иттифоқининг олтинчи санкциялар пакетига киритилган шахслар орасида. Уларнинг исмлари ҳали ўчирилиши мумкин.

Европа Иттифоқи ушбу таклиф лойиҳасини расман имзолагани йўқ, лекин бугун, 6 май куни Брюсселда бўлиб ўтадиган ЕИ даги доимий вакиллар йиғилишида имзоланиши мумкин.

"Мунозаралар давом этмоқда. Бу унчалик оддий иш эмас", дейди дипломатлардан бири.

Маълумот учун, АҚШ Россия Президенти Путиннинг қизлари деб билинган Катерина Тихонова ва Мария Воронцовага нисбатан санкция жорий қилган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида “The Wall Street Journal” АҚШ расмийлари Кабаевага нисбатан санкциялар қўллаш ёки қўлламаслик масаласини муҳокама қилаётгани ҳақида хабар берган эди. АҚШ Молия вазирлиги расмийлари ушбу қадам кескинликни янада кучайтириши мумкинлигидан хавотир билдирилган, чунки бу Путин учун катта шахсий зарба бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

305

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made