Путинни трибуналга тортиш йўли очиқланди

Олам

image

Гаага халқ суди судьяси Стивен Реп Россия Президенти Владимир Путин устидан трибунал ташкил этиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясида муваффақиятли овоз бериш талаб этилишини айтди. Бу ҳақда “Fokus” хабар берди.

Қайд этилишича, бундай қарор учун камида 90 та овоз талаб қилинади. Шу сабабли Европа Иттифоқидан ташқари бошқа давлатларнинг ҳам овоз бериши керак бўлади. Шу тариқа Россия БМТ қарорини вето қилиш ҳуқуқини йўқотади.

“Россия БМТ Хавфсизлик Кенгаши ичида бундай судга вето қўя олади, бироқ Бош ассамблеяда у вето ҳуқуқига эга эмас. Россия БМТ Бош ассамблеясида охирги резолюцияга қарши овоз берган етти давлатдан бири эди. Бунга ҳам қарши овоз бериши аниқ. Аммо улар буни тўхтата олмайди, чунки бундай қарор БМТ Хавфсизлик Кенгашидан ташқарида тасдиқланади. Бу муваффақиятли формула, аммо унинг калити нафақат Европа давлатларининг қўллаб-қувватлашига, балки Европа Иттифоқидан ташқаридаги вакилларга ҳам боғлиқ”, дейди Стивен Реп.

Судьяга кўра, Украина Россия раҳбари ва бош вазирини мустақил равишда ҳукм қила олмайди. Аммо ҳарбий раҳбариятга нисбатан Украина судлари қарор қабул қилиши мумкин.

“Украина Путинни, Герасимовни ва ҳатто Шойгуни ҳам ҳукм қилолмайди. Бунинг учун халқаро суд керак. Биз Сьерра-Леоне иши бўйича шундай судни яратишга муваффақ бўлганмиз. Бунинг учун БМТ Бош ассамблеясида овоз бериш кифоя”, дейди Гаага судьяси.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ БМТ Бош ассамблеяси Россияга қарши резолюцияни қабул қилганди. Ҳужжатга 141 давлат овоз берган, 7 давлат қарши чиққан, 32 давлат, жумладан, Ўзбекистон бетараф қолган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг