Путинни судга берган собиқ амалдор вафот этди

Олам 7952
image

Россия Федерацияси таркибидаги Чувашия Республикасининг собиқ раҳбари Михаил Игнатьев коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда РИА Новости Чувашиянинг вақтинчалик раҳбари Олег Николаевга таяниб хабар берди.

Михаил Игнатьев сўнгги бир неча ҳафта давомида Санкт-Петербургдаги шифохоналардан бирида реанимацияда бўлиб турганди. Мавжуд маълумотлага кўра, унда коронавирус инфекцияси сабаб пневмония юз берган.

Михаил Игнатьев шифохонага ётқизилишидан бироз аввал РФ Президенти Владимир Путинни судга берганди. Чувашиянинг собиқ раҳбари ишончни йўқотгани учун Путин фармони билан ишдан бўшатилгани бўйича шикоят қилганди. Олий суд давони 2020 йилнинг 30 июнь куни кўриб чиқиши керак эди.

Игнатьев 2020 йилнинг бошида шахси атрофидаги бир қанча можаролар сабаб истеъфога чиқарилганди. Шундай можароларнинг сўнггисида у ФВВ офицерини янги хизмат машинасининг калитини олиш учун сакрашга мажбурлаганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 330
Рейтинг: 2.9
t
×