Журналистга пўписа қилган Чувашия раҳбари ишдан кетди
Олам
−
28 Январь 2020
5473Чувашия Республикаси раҳбари Михаил Игнатьев тез орада истеъфога чиқадиган бўлди. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб, РБК хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Игнатьев ўз постидан ёки шу ҳафта, ёки келгуси ҳафтада кетади. Чувашия раҳбарининг ўзи бу борадаги гап-сўзларга изоҳ бермаган.
Маълумот ўрнида, Игнатьев сўнгги кунларда икки марта ўз хатти-ҳаракатлари билан омма эътиборига тушди. 24 январь куни ижтимоий тармоқларда унинг ФВВ ходимини ҳақорат қилаётгани видеоси пайдо бўлди. Вазирликда унинг бу хатти-ҳаракати қаттиқ қораланди. Бундан ташқари, у Чувашия ҳукуматини танқид қилган маҳаллий газета журналистини “адабини бериб қўйиш керак”лигини айтиб, пўписа қилганди. Кейинроқ ушбу гапи учун узр сўраган эди.
Михаил Игнатьев 2010 йилдан буён Чувашия Республикасини бошқариб келади. 2002 йилдан 2010 йилгача Республика қишлоқ хўжалиги вазири сифатида фаолият юритган.