Путинга қасддан коронавирус юқтириш мумкинми? Песков жавоб берди
Олам
−
19 Декабрь 2021
10084Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путиннинг коронавирус билан касалланиши даргумон деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда у Наиля Аскер-зоданинг “Хавфли вирус. Иккинчи йил” ҳужжатли фильми учун берган интервьюсида айтиб ўтган.
“Хўш, эшитинг - у Путин, ким унга вирус юқтиради?”, дейди Кремль вакили журналистнинг кимдир қасддан Президентга вирус юқтирса, қандайдир режа борми, деган саволига жавобан.
Шу билан бирга, Песков “воқеаларнинг бундай ривожланиши ҳақида ўйлашни ҳам, гапиришни ҳам хоҳламаслигини” таъкидлаган.
Унинг сўзларига кўра, Путин билан алоқада бўладиган барча ходимлар карантин ва зарур эпидемиологик хавфсизлик қоидаларига риоя қилишади, Президентнинг ўзи эса “Россия Федерациясининг масъулиятли фуқароси сифатида эмланган, кейин қайта эмланган, шунингдек, бурун вакцинаси тажрибасида ҳам иштирок этган”.
Путин билан гаплашмоқчи бўлган ҳар бир киши дастлабки карантиндан ўтади ёки “алоҳида синовдан ўтади”, дея қўшимча қилган Песков.
LiveБарчаси