Путин Зеленскийга махфий мактуб йўлладими? Песков жавоб берди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Гвинея-Бисау Президенти Омар Сиссока Эмбало орқали Украина Президенти Владимир Зеленскийга унинг музокараларга тайёрлиги ҳақида махсус хабар етказмади. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Африка етакчисининг сўзларига изоҳ берариб, айтиб ўтди.

25 октябрь куни Гвинея-Бисау Президенти Москвада Путин билан музокаралар ўтказди, эртаси куни эса Украина Президенти билан учрашиш учун Киевга кетди. Зеленский билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида Эмбало Путин ундан Киев билан музокараларга тайёрлиги ҳақидаги хабарни етказишни сўраганини айтди.

Песковнинг сўзларига кўра, Гвинея-Бисау Президенти билан суҳбатда Путин фақат Россия Федерациясининг музокараларга тайёрлиги бўйича аллақачон маълум бўлган позициясини қайта тасдиқлаган.

“Ҳозир, де-факто, Россия ўз позициясини ўзгартирмайди, биз музокаралар столида ўз манфаатларимизни таъминлашга тайёрмиз, биз буни хоҳлаймиз. Аммо бу ҳолатда гап Украинанинг тўлиқ истамаслиги ҳақида бормоқда. Мана нима муҳокама қилинди.

Африка давлати раҳбари ўзи хоҳиш билдирди ва у билан (Владимир Зеленский – таҳр.) алоқа қилишини ва Путиннинг бу позициясини Украина томонига етказишини айтди. Бу ҳолатда алоҳида мактуб йўқ ва бу муҳокама қилинмаган”, дейди Песков.

Россия ва Украина тинчлик музокаралари уруш бошланганидан кўп ўтмай ўтказила бошланганди. Туркияда музокаралар олиб борилди, бироқ апрель ойида музокаралар музлатилдт. Шундан сўнг Украина расмийлари Россия билан музокараларни давом эттиришдан бош тортиб, фақат ғалаба мамлакатни бир неча йил ичида янги босқиндан ҳимоя қила олишини айтди.

Сентябрь ойи охири – октябрь ойи бошида Россия Украинанинг жануби ва шарқидаги босиб олинган ҳудудларни аннексия қилди. Шундан сўнг Владимир Зеленский Россия Федерацияси билан, лекин бошқа Президент билан мулоқотга тайёр эканини айтди. Бир неча кундан кейин у “Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар олиб боришнинг мумкин эмаслиги” ҳақидаги фармонни имзолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг