Путин Европадаги кескинликда АҚШни айблади
Олам
−
21 Декабрь 2021
6940Европадаги ҳозирги кескинлик АҚШнинг айби билан юзага келган. Россия Президенти Владимир Путин вазиятга баҳо бериб, шундай фикр билдирди.
“Ҳозирда бўлаётган воқеалар, Европада ривожланаётган кескинлик уларнинг айбидир. Ҳар қадамда Россия қандайдир жавоб беришга мажбур бўлди, ҳар қадамда вазият доимий равишда қандайдир тарзда ёмонлашгандан ёмонлашди, таназзулга юз тутди. Бугун биз бирор нарсани ҳал қилишимиз керак бўлган вазиятдамиз”, деган Путин.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 декабрь куни Россия етакчиси АҚШ Президенти Жо Байден билан хавфсизлик, НАТОнинг шарққа, жумладан, Украина ҳисобига кенгайиши, киберсферадаги ўзаро ҳамкорлик ва Эрон муаммоси каби мавзуларни муҳокама қилганди.
LiveБарчаси