Путин Ереванга боришдан аввал Алиев билан гаплашиб олди

Олам

image

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин бугун, 23 ноябрга режалаштирилган Ереванга сафаридан аввал озарбайжонлик мавқедоши Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилиб, Арманистон-Озарбайжон чегарасида хавфсизликни таъминлаш бўйича Арманистон билан уч томонлама келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди. 

“31 октябрь куни Сочида Россия, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари томонидан эришилган келишувларни амалий амалга ошириш масалалари, шунингдек, уч давлатнинг олий даражадаги олдинги қўшма баёнотлари кўриб чиқилди. Озарбайжон-Арманистон чегарасида хавфсизликни таъминлаш ва Жанубий Кавказда транспорт алоқаларини тиклаш бўйича ишларни уч томонлама форматда давом эттириш муҳимлиги таъкидланди”, дейилади хабарда. 

Бундан ташқари, давлат раҳбарлари энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилган. 

Октябрь ойида Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан учрашувдан сўнг Путин қўшма баёнот бўйича келишиб олганликларини эълон қилган эди. Шунингдек, у учрашув фойдали бўлганини ва бу бутун вазиятни ҳал қилиш йўлида кейинги қадамлар учун шароит яратаётганини таъкидлади.
 
Бугун, 23 ноябрь куни Путин Ереванда КХШТ саммитида иштирок этади. Аввал хабар қилинганидек, саммит доирасида унинг Пашинян билан икки томонлама музокаралари режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Озарбайжон Арманистон КХШТ

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг