Путин Япониядаги элчисини Лавровга ўринбосар қилди

Олам 3862
image

Россия Президенти Владимир Путин Михаил Галузинни Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинлади ва бир вақтнинг ўзида уни Япониядаги элчи лавозимидан озод қилди. Давлат раҳбарининг тегишли қарорлари бугун, 25 ноябрь куни расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди. 

“Галузин Михаил Юрьевич Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинлансин”, дейилади ҳужжатда. 

Иккинчи фармонга кўра, Галузин Россиянинг Япониядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси вазифасидан озод этилган. 

Галузин 1960 йилда туғилган. 2014 йилда Фавқулодда ва мухтор элчи мақомини олган. 

У 1983 йилда Москва давлат университети қошидаги Осиё ва Африка мамлакатлари институтини тамомлаган. Япон ва инглиз тилларида гаплаша олади. 1983 йилдан дипломатик фаолиятини олиб бормоқда.

1983-1986 йилларда – СССРнинг Япониядаги элчихонаси ходими бўлган. 

1992-1997 йилларда Россиянинг Япониядаги элчихонасида ишлаган. 

1999-2001 йилларда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Иккинчи Осиё департаменти директори ўринбосари бўлган. 

2001 йилдан 2008 йилгача Россиянинг Япониядаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. 

2008-2010 йилларда – Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Осиё-Тинч океани минтақаси департаменти директори. 

2010 йил февралидан 2012 йил октябригача – Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Учинчи Осиё департаменти директори. 

2012 йил 11 октябрдан 2018 йил 29 январгача – Россия Федерациясининг Индонезиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси.
 
2012 йил 16 октябрдан 2018 йил 29 январгача – бир вақтнинг ўзида Россия Федерациясининг Кирибатидаги фавқулодда ва мухтор элчиси.

2012 йил 25 октябрдан 2018 йил 29 январгача – бир вақтнинг ўзида Россия Федерациясининг Шарқий Тимордаги фавқулодда ва мухтор элчиси. 

2012 йил 25 октябрдан 2017 йил 7 августгача – бир вақтнинг ўзида Россия Федерациясининг ASEAN’даги доимий вакили. 

2013 йил 15 мартдан 2018 йил 29 январгача – бир вақтнинг ўзида Россия Федерациясининг Папуа-Янги Гвинеядаги фавқулодда ва мухтор элчиси. 

2018 йил 29 январдан – Россия Федерациясининг Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчиси. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 66
Рейтинг: 2.9
t
×