Путин янги Бош прокурорни тайинлади
Олам
−
22 Январь 2020
6676Россия Президенти Владимир Путин Игор Красновни мамлакат Бош прокурори этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
Аввалроқ, Краснов номзодини Федерация Кенгаши маъқуллаган эди. Унинг номзоди учун 163 сенаторнинг барчаси овоз берган.
Маълумот ўрнида, Игор Краснов 1975 йилнинг 24 декабрида Архангельскда туғилган. 1997 йилдан прокуратура органларида ишлаб келмоқда. 2016 йилнинг 30 апрелидан Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг раиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Россияда Бош прокурорлик лавозимини 2006 йил июнь ойидан бери эгаллаб келаётган Юрий Чайка 20 январь куни ўз лавозимини тарк этган эди.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023