Сал кам 14 йиллик Чайка Бош прокурорлик лавозимини тарк этди

Жамият

image

Бугун, 20 январь куни Россия Федерацияси Бош прокурори Юрий Чайка ўз лавозимини тарк этди. Президент матбуот хизматига кўра, Чайка бошқа лавозимга ўтказилади.

Президент Путин мазкур лавозимга таклиф сифатида Тергов қўмитаси раиси ўринбосари Игор Красновн номзодини берган.

“Бу президентнинг қарори. Президент ўз номзодини кўрсатди – бу унинг давлат раҳбари сифатидаги ҳуқуқи ва у бу ҳуқуқидан фойдаланди.

Игор Краснов масаласига тўхталадиган бўлсак, сиз у ҳақида Тергов қўмитаси манбалари орқали танишишингиз мумкин”, дейди Президент матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Песков.

Эслатиб ўтамиз, Юрий Чайка Бош прокурорлик лавозимини 2006 йил июнь ойидан бери эгаллаб келаётганди. Унинг келгусида қайси лавозимни эгаллаши ҳозирча номаълум қолмоқда. Краснов номзоди эса Парламент томонидан жорий йилнинг 22 январь куни кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг