Путин яна содиқ иниси Лукашенко билан гаплашиб олди
Олам
−
27 Декабрь 2022
3924Бугун, 27 декабрь куни Санкт-Петербургдаги МДҲ саммити доирасида Россия музейида Россия ва Беларусь ҳукмдорлари Владимир Путин ва Александр Лукашенко икки томонлама учрашув ўтказди.
Путиннинг эслатишича, Ҳамдўстлик мамлакатлари раҳбарлари кеча, 26 декабрь куни норасмий муҳитда мулоқот қила бошлаган.
“Бу, жумладан, жиддий масалалар, икки томонлама муносабатларимиз юзасидан суҳбатлашиш учун қулай муҳит. Биз доимо алоқадамиз, аммо ҳар куни ҳаёт бизга баъзи муаммоларни муҳокама қилиш ва уларни самарали ҳал этиш учун зарур қарорлар қабул қилиш учун асос беради”, дейди Путин.
Путин пайтда фойдаланиб, яна рус тилини оммалаштириш истагига тўхталди.
“Биз 2023 йилни Рус тили йили сифатида нишонлашга келишиб олдик, шунинг учун бугун Россия музейида ишчи нонушта қилиш учун учрашув жуда маъқул бўлганга ўхшайди”, дейди Россия Федерацияси Президенти.
Путиннинг қўшимча қилишича, ҳар икки давлат ҳукуматлари “жуда қаттиқ” ишламоқда.
“Ҳукумат раҳбари сизга ҳисобот берганини биламан, Михаил Владимирович Мишустин менга алоқалар ҳақида батафсил гапириб берди. Бизда гаплашадиган нарса бор, шунинг учун норасмий учрашувимиз чоғида иккаламиз яна учрашиб, ўзаро манфаатли бўлган нарсаларни муҳокама қилишимиздан жуда хурсандман”, дея хулоса қилди Путин.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 27 декабрь куни МДҲ мамлакатлари раҳбарлари Михайлов музейи экспонатлари билан танишди. Шундан сўнг Президентлар музейда нонушта қилди.
Маълумот учун, Путин ва Лукашенко ўртасидаги сўнгги учрашув жорий йилнинг 19 декабрь куни Минскда бўлиб ўтганди.
LiveБарчаси