МДҲ Президентлари Михайлов музейида нонушта қилди
Олам
−
27 Декабрь 2022
7586МДҲ давлатлари раҳбарлари, жумладан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 27 декабрь Санкт-Петербургда анъанавий Янги йил байрами олдидан Ҳамдўстлик саммитининг иккинчи кунида Михайлов саройига келди. Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари музей экспозицияларини кўздан кечирди.
Музейга Путин ва Лукашенко битта автобилда – Aurus’да келган. Журналист эътиборини Лукашенконинг бармоғидаги узук тортган. У кеча Путин томонидан совға қилинган узукнинг худди ўзи экани айтилмоқда.
Давлат раҳбарлари музейдаги экспонатлар билан танишиб бўлгач, норасмий нонуштага қатнашган.
Музей билан танишиш жараёнида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев иштирок этмагани айтилмоқда.
Россия музейи – дунёдаги энг йирик рус санъати музейи, Санкт-Петербургнинг тарихий марказидаги ноёб меъморий-бадиий мажмуа. Бу мамлакатдаги биринчи рус тасвирий санъати давлат музейи. Музейнинг ташриф буюрувчилар учун тантанали очилиши 1898 йил 19 мартда бўлиб ўтган. Музей коллекцияси 400 мингдан ортиқ экспонатларни ўз ичига олади ва рус санъатининг барча тарихий даврлари ва ривожланиш тенденцияларини, асосий турлари ва жанрларини, йўналишлари ва мактабларини қамраб олади.
Музейнинг асосий экспозицияси Михайлов саройида ва Бенуа корпусида жойлашган.
LiveБарчаси