Путин Варшава Россия империясига қарашли эканини айтди – РИА Новости

Олам

image

Президент Владимир Путин матбуот анжуманида Польшанинг Украинага бостириб кириш истаги ҳақида гапирар экан, азалдан Варшаванинг Россия империясига тегишли бўлганини эслатди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Иккинчи Жаҳон урушидан олдин Львов ҳам Польшанинг бир қисми бўлмаган. Тарихга назар ташласак, Ялта конференциясидаги музокаралар чоғида, Сталин Львов Совет Иттифоқининг бир қисми бўлиши кераклигини айтганида, Уинстон Черчилль унга эътироз билдириб, ушбу ҳудуд ҳеч қачон Россия империясига қарашли бўлмаганини айтади. Бунга жавобан Сталин: “Аммо Варшава ҳам Россия империясининг ери эди-ку”, дея жавоб қайтаради. Шундан сўнг, Львов Совет Иттифоқи таркибига киритилади ва бошқа яқин ҳудудлар каби Украина тасарруфидан жой олади”, деган Путин.

Россия етакчиси Польша кучларининг Украина ҳудудига киритилиши ғарбий ерларининг ушбу давлат томонидан эгаллаб олинаётганини англатишини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша Бош вазири Матеуш Моравецкий юздан ортиқ “Вагнер” аскари Беларусни Россиянинг Калининград вилояти билан ажратиб турувчи Сувалки йўлагига – Польша чегарасига жойлаштирилганини айтганди. Мазкур ҳаракатни у “бўлажак гибрид ҳужумга интилиш” деб атаган.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг